Қозоғистонда 9,5 мингдан ортиқ кутубхоначи, 73 миллионга яқин китоб мавжуд
ASTANА. Кazinform – ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги ҳар йили 24 октябрь куни Қозоғистонда Кутубхоначилар куни нишонланишини маълум қилди.
“Кутубхона - билим ва маданият сақланадиган маскан бўлса, сизларнинг мардонавор меҳнатингиз Қозоғистон фуқароларига билим ва маънавий қадриятларга эришишда ёрдам беради”, — дейилади вазирлик хабарида.
Мамлакатда 12 мингга яқин кутубхона мавжуд бўлиб, улардан 4 мингга яқини Маданият ва ахборот вазирлиги тасарруфида. Бу кутубхоналарда 9,5 мингдан ортиқ кутубхоначилар 73 миллионга яқин китоб сақламоқда. Уларнинг меҳнати туфайли 2020-2024 йилларда оммавий кутубхона фойдаланувчилари сони 3 миллиондан 5 миллионга ошди. Дунёнинг 110 мамлакатидан фойдаланувчилар ҳар йили электрон китоблар ва ҳужжатларга мурожаат қилишади.
“Вазирлик кутубхоналарни модернизация қилиш, жиҳозлаш ва фондларни тўлдириш ишларини давом эттирмоқда. “Қозоғистон миллий электрон кутубхонаси” лойиҳаси сезиларли даражада ривожланмоқда.
Сизларнинг меҳнатингиз ва маданий меросни асраб-авайлашга қўшган ҳиссангиз учун чин дилдан миннатдормиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар тилаймиз”, — дейилади хабарда.