Бугун Қозоғистонда қор ёғиши, яхмалак ва кучли шамол кутилади
«11 февралда юртимиз ҳудудининг катта қисми орқали атмосфера фронтлари ўтиши туфайли баъзи жойларда қор ёғади, жанубда, жануби-шарқда ёмғир ва қор ёғади, жанубда кечаси баъзи жойларда қалин қор ёғиши мумкин. Баъзан кучли шамол эсиб, бўрон бўлиши, яхмалак ва туман қоплаши кутилади. Қозоғистоннинг ғарбий, жануби-ғарбий вилоятлари антициклон таъсири остида бўлиши туфайли осмон мусаффо бўлади», - дейилган хабарда.
Шарқий Қозоғистон вилоятида шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади, баъзан бўрон ва туман тушиши эҳтимоли бор, яхмалак кутилади.
Алмати, Жамбил, Туркистон, Қарағанди вилоятларининг баъзи жойларида туман, яхмалак бўлади, Жамбил, Туркистон вилоятларида шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман тушади, бўрон бўлади, шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида енгил бўрон бўлиши кутилади, кундузи шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.
Қизилўрда, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қостанай, Павлодар вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши кутилмоқда.