Бугун Қозоғистонда долларнинг курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488-494 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 10 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 489,06 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,05 тенге.
Евро - 536,21.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 491,5 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 494,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 535,5 - 540 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 488 тенге, сотиб олиш нархи - 493 тенге. Евро 533 тенгедан сотилмоқда, 539 тенгедан сотиб олинган.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,00 - 5,10 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,91 тенгега ошиб, 489,49 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова