Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 440-445 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Курс валют
Фото: freepik

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441,7 тенге, сотиб олиш нархи – 443,3 тенге. Астанада сотиш курси – 440 тенге, сотиб олиш курси – 445 тенге.

Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,80 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,88 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,83 – 4,91 тенге атрофида сотилмоқда.

Астанада қўшни давлат валютаси 4,79 - 4,89 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,93 тенгега пасайиб, 441,73 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар