Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай

доллар
Фото: pixabay.com

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 442-447 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 29 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 443,35 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,82 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 442 тенге, сотиб олиш нархи – 447 тенге.

Алматида сотиш курси – 443,7 тенге, сотиб олиш курси – 445 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,72-4,85 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,06 тенгега пасайиб, 443,20 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар