Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 439-444 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441,82 тенге, сотиб олиш нархи – 443,23 тенге. Астанада сотиш курси – 439 тенге, сотиб олиш курси – 444 тенге.
Миллий банкнинг 29 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,59 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,99 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,94 – 5,01 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,93 - 5,04 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,87 тенгега пасайиб, 441,68 тенгени ташкил этган.