10:02, 16 Май 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 440-445 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Миллий банкнинг 15 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 441,41 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,84 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 440 тенге, сотиб олиш нархи – 445 тенге. Алматида сотиш курси – 440,7 тенге, сотиб олиш курси – 442,5 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,75-4,85 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 15 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,50 тенгега ошиб, 441,43 тенгени ташкил этган.