Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 445-450 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 22 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 446,49 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,79 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш нархи – 450 тенге.

Алматида сотиш курси – 447,1 тенге, сотиб олиш курси – 448,9 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,72-4,78 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,91 тенгега пасайиб, 446,44 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар