10:27, 31 Май 2024 | GMT +5
Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 443-448 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 444,7 тенге, сотиб олиш нархи – 446,3 тенге. Астанада сотиш курси – 443 тенге, сотиб олиш курси – 448 тенге.
Миллий банкнинг 31 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 444,79 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 4,95 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,89 – 4,97 тенге атрофида сотилмоқда.
Астанада қўшни давлат валютаси 4,87 - 4,97 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,94 тенгега ошиб, 444,90 тенгени ташкил этган.