Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 441-446 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 21 майдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 443,72 тенге.

Россия рублининг ўртача қиймати - 4,90 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 441 тенге, сотиб олиш нархи – 446 тенге. Алматида сотиш курси – 442,2 тенге, сотиб олиш курси – 443,9 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,79-4,90 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 20 майдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,09 тенгега ошиб, 443,66 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар