Бугун Қозоғистонда доллар ва рублнинг курси қандай

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform.

Доллар
Фото: Kazinform

Миллий банкнинг 12 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 448,41 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,79 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанада валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 446 тенге, сотиб олиш нархи – 451 тенге.

Алматида сотиш курси – 447,5 тенге, сотиб олиш курси – 449,5 тенге.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,73-4,85 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрелдаги кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,96 тенгега кўтарилиб, 448,32 тенгени ташкил этган.

Сўнгги хабарлар