Қозоғистонда 1 доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Кazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 508-514 тенгедан сотилмоқда.

доллары и евро
Фото: Freepik

Миллий банк томонидан 13 июнга таклиф қилинган расмий курс бир доллар учун 511,77 тенгени ташкил этади. Россия рублининг ўртача қиймати — 6,41 тенге. Евро - 593,19 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 513 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 511 тенгени ташкил қилмоқда. Евронинг сотиб олиш курси — 587 тенге, сотиш нархи — 592 тенге.

Астанада долларнинг сотув курси — 514 тенге, сотиб олиш курси — 508 тенге. Евро 583 тенгедан сотиб олиниб, 593 тенгедан сотилмоқда.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рублии 6,32 — 6,47 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,45 тенгега пасайиб, 511,77 тенгени ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар