Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Kurs.kz маълумотларига кўра, соат 08:30 ҳолатига кўра, Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 529,86 тенгени, сотиш курси эса 532,06 тенгени ташкил қилмоқда.
- евро 546,39 тенгедан сотиб олиниб, 550,65 тенгедан сотилмоқда.
- Россия рубли 5,10 тенгедан сотиб олиниб, 5,18 тенгедан сотилмоқда.
Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- АҚШ доллари ўртача 529,91 тенгедан сотиб олиниб, 532,49 тенгедан сотилмоқда.
- еврони 545,87 тенгедан сотиб олиб, 549,34 тенгедан сотяпти.
- Россия рублини 5,13 тенгедан сотиб олиб, 5,18 тенгедан сотяпти.
Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 529,99 тенге, 1 евро – 546,63 тенге, 1 рубль – 5,21 тенге.