Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 487-492 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 4 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 488,11 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге. Евро - 530,09 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 488,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 490,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 530 - 534 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 487 тенге, сотиб олиш нархи - 492 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда, 533 тенгедан харид қилинмоқда.
Айни пайтда Россия рубли валюта биржасида 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,04 тенгега ошиб, 488,27 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова