Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483-488 тенге орасида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 23 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 484,19 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,03 тенге. Евро - 524,28 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 485,3 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 488,3 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси524,5 - 528,5 тенге орасида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 483 тенге, сотиб олиш нархи - 488 тенге. Евро 524 тенгедан сотилмоқда, 530 тенгедан харид қилинмоқда.
Айни пайтда Россия рубли валюта биржасида 4,97 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,71 тенгега ошиб, 484,46 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова