Бугун Қозоғистонда доллар курси қандай
ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Kurs.kz маълумотларига кўра, соат 08:30 ҳолатига кўра, Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- долларнинг ўртача сотиб олиш курси 522,71 тенгени, сотиш курси эса 526,63 тенгени ташкил қилмоқда.
- евро 542,73 тенгедан сотиб олиниб, 547,94 тенгедан сотилмоқда.
- Россия рубли 5,16 тенгедан сотиб олиниб, 5,27 тенгедан сотилмоқда.
Астана валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- АҚШ доллари ўртача 522,71 тенгедан сотиб олиниб, 526,57 тенгедан сотилмоқда.
- еврони 542,48 тенгедан сотиб олиб, 548,08 тенгедан сотяпти.
- Россия рублини 5,17 тенгедан сотиб олиб, 5,25тенгедан сотяпти.
Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 520,91 тенге, 1 евро – 544,25 тенге, 1 рубль – 5,29 тенге.