Бугун Қозоғистонда беқарор об-ҳаво бўлади

Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёғингарчилик (асосан қор) бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республиканинг шимоли ва шарқида кучли қор ёғиши, жанубий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда, фақат ғарбда ёғингарчилик кутилмайди. Мамлакат бўйлаб туман, яхвонлик, қор бўрони ва кучли шамол кутилмоқда.

Кундузи Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида 30 м/с тезликда жуда кучли шамол эсади.

Сўнгги хабарлар