Бугун Қозоғистонда аномал иссиқ бўлади

Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау, Туркистон, Алмати, Ақмола, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди, Қизилўрда, Жамбил, Улитау вилоятларининг аксарият қисмида ҳаво жуда иссиқ бўлади.
Ақтўбе вилоятининг асосий қисмида, Ақмола вилояти ғарбида, Манғистау вилоятининг шимоли-шарқида, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларининг ғарби ва жанубида, Улитау вилоятининг жанубида жуда иссиқ ҳаво кутилмоқда.
Жамбил, Қизилўрда, Манғистау вилоятларининг кўп қисмида, Туркистон вилоятининг жануби, ғарби ва шимолида, чўл ҳудудларида, Атирау вилоятининг жануби ва шимолида, Қостанай, Жетису вилоятларининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг жануби ва жануби-шарқида ёнғин хавфи кучли.
Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Алмати, Қарағанди, Улитау вилоятларида, Павлодар вилоятининг шимоли-ғарбида, шарқида, жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбий қисмида, Абай вилоятининг жанубида ёнғин содир бўлиш эҳтимоли юқори.