Бугун Қозоғистон шимолида дўл ёғади, жанубда эса кучли шамол эсади

жаңбыр
Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” синоптиклари 29 апрель, душанба кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ, ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилади.

Антициклон тизмаси таъсирида фақат жануби-ғарбий, шимоли-ғарбий ва марказида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Республика бўйича кучли шамол эсиши, ғарб ва шимолда дўл ёғиши, жануби-ғарб ва жанубда довул, чанг бўрони, жануби-шарқда туман тушиши кутилмоқда.

Кечаси Жамбил вилоятининг шарқий, тоғли ҳудудларида 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар