Бугун Қозоғистон клубларининг УЕФА ЧЛ ва Конференциялар лигасидаги рақиблари маълум бўлади

NUR-SULTAN. Кazinform – 15 июн, чоршанба куни Ньон (Швейцария) шаҳрида Чемпионлар лигаси ва Конференциялар лигаси саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш натижаларига кўра, Қостанайнинг «Тобол» жамоаси мусобақанинг ушбу босқичидаги эҳтимолий рақибини, Конференция лигаси иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш натижаларига кўра эса ўзининг эҳтимолий рақибини билиб олади. , Қозоғистоннинг «Астана», «Қайрат» ва «Қизил-Жар» клублари ўз рақибларини билиб олади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
None

Чемпионлар лигасининг иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими Нур-Султан вақти билан соат 16:00да, Конференциялар лигасининг иккинчи саралаш босқичига қура ташлаш маросими эса соат 17:00да бошланиши кутилмоқда.


Қуръа ташлаш чоғида «Астана» ва «Қайрат» сараланган жамоалар қаторидан жой олган бўлса, «Қизил-Жар» мусобақадани тарк этди. Конференциялар лигасининг 2-турида Қозоғистон клублари дастлабки ўйинларини 21 июл куни, жавоб ўйинларини эса 28 июл куни ўтказади.

«Астана» ушбу босқичда қуйидаги клублардан бири билан ўйнайди: «Викинг» (Норвегия), АИК (Швеция), «Раков» (Польша), «Паневежис» (Литва)/Милсами (Молдова), «Валмиера» (Латвия).

«Қайрат»нинг эҳтимолий рақиблари рўйхати қуйидагича кўринади: «Коняспор» (Туркия), «Зира» (Озарбайжон), «Арарат-Армения» (Арманистон), Кисварда (Венгрия), «Влазния» (Албания).

«Қизил-Жар» иккинчи даврада «Янг Бойз» (Швейцария), «Флора» (Эстония)/ «Сейняйоки» (Финляндия), «Рапид» (Вена, Австрия), «Осиек» ( Хорватия), Олимпиа (Любляна, Словения) / Дюделанж (Люксембург).

Қозоғистоннинг янги мавсумдаги Чемпионлар лигасидаги ягона вакилига келадиган бўлсак, Қостанайнинг «Тобол» жамоаси биринчи турда Венгриянинг «Ференсварош» жамоаси билан тўқнаш келади: биринчи ўйин 5 ёки 6 июл кунлари Қозоғистонда, жавоб ўйии - 12 ёки 13 июлда Венгрияда бўлиб ўтади.

Ўтган мавсумда «Тобол» ўз тарихида иккинчи бор Қозоғистон чемпиони бўлди ва Европанинг асосий клуб турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Сўнгги хабарлар