Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтади

Эслатиб ўтамиз, турнир Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Океан ҳудудидан - «Пираэ» (Француз Полинезияси), Осиёдан - «Ал-Жазира» (Бирлашган Араб Амирликлари), Шимолий Америкадан - «Монтеррей» (Мексика), «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони), Европадан - « «Челси«(Англия) ва Жанубий Америка - «Палмейрас« (Бразилия) омадини синаб кўриш имкониятига эга бўлди.
«Ал-Жазира» саралаш босқичида «Пираэ»ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин чорак финалда «Ал-Ҳилол» «Ал-Жазира»ни 6:1, «Ал-Аҳли» «Монтеррей»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ярим финалда «Ал-Ҳилол» «Челси»га 0:1, «Ал-Аҳли» «Палмейрас»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди финалда «Челси» ва «Палмейрас» куч синашади. «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Аҳли» учинчи ўрин учун кураш олиб боради.
Ушбу турнир 2000 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шу кунгача 16 марта ташкил этилган. Испаниянинг «Реал Мадрид«и - 4, «Барселона« - 3, Бразилиянинг «Коринтианс« ва Германиянинг «Бавария«си - 2, «Интернасьонал», «Сан-Паулу», Англиянинг «Ливерпуль«, «Манчестер Юнайтед«, Италиянинг «Милан« ва «Интер« жамоалари бир мартадан ғалаба қозонишган.
Муаллиф: Адилжан Умбет