Бугун Қизилўрдада «Tartyl fest» фестивали бўлиб ўтади

QYZYLORDA. Kazinform – Бугун Қизилўрдада «Tartyl fest» турникка тортилиш фестивали бўлиб ўтади. Тадбир «Дара» иқтидорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мазкур тадбир оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенгроқ жалб этиш мақсадида ташкил этилган.

Фестивал шаҳар маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 9:00 дан 11:00 гача амалга оширилади. Ҳозиргача 500 га яқин Қизилўрда аҳолиси фестивалда қатнашиш ниятини билдирган.

Мусобақа бошланиш вақти 19:00. Соврин жамғармаси - 3 миллион тенге.

Фестивал меҳмонлари - Нурлан Қоянбоев, Мирас Жугинисов.

Шунингдек, фестивал доирасида Қизилўрда аҳолиси эстрада юлдузи Мирас Жугинисовнинг концертидан баҳраманд бўлади.

Концерт бошланиши 22:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Tartyl Fest» турникка тортилиш бўйича республика спорт фестивали Қонаев шаҳрида бошланган эди. Талдиқорған, Алмати, Тараз, Чимкент шаҳарларида ҳам давом эттирилди.

Чимкентлик Азамат Сапар турникда 41 марта тортилиб, рекорд ўрнатди.

10 июлдан 6 сентябргача бўлиб ўтадиган тадбир мамлакатнинг 20 шаҳрида ташкил этилиб, ҳар бир шаҳардан 27 нафар ғолиб аниқланади. Улар Нур-Султондаги гранд финалда иштирок этишлари кутилмоқда.

Гранд финалнинг соврин жамғармаси 54 миллион тенгени ташкил қилади.

Гранд Финал чемпионлари эса Street Workout бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишлари мумкин.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар