Бугун Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Спорт
Фото: pixabay

23 сентябр оқшомида Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Биг Лотус стадионида 19-Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ханчжоудаги Осиё oйинларининг очилиш маросими учта мавзуга бўлинади: биринчиси -“Миллий анъаналар меваси”, иккинчиси - “Цзянтан дарёсидаги тўлқин”, учинчиси - “Биз қўл қовуштириб юрамиз”.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тантанали маросимдаги фейерверклар рақамли бўлиб, Осиё ўйинлари алангасини ёқиш онлайн ва офлайн режимда ўтказилади.

80 минг томошабинга мўлжалланган Биг Лотус стадиони Осиё ўйинларининг асосий аренасига айланади. У ерда Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими, енгил атлетика бўйича мусобақалар ташкил этилади.

ХХР раиси Си Цзиньпин 19-Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиб, ўйинларни очиқ деб эълон қилди.

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари 1990 йилги Пекин ва 2010 йилги Гуанчжоудан кейин Хитойда ўтказиладиган учинчи Осиё ўйинлари бўлади.

21 сентябрда Ханчжоу шаҳрида Қозоғистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларига расмий келиши муносабати билан Қозоғистон байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

МОҚ маълумотларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 30 та спорт тури бўйича медаллар учун курашаётган 525 нафар спортчидан иборат бўлиб, улардан 27 нафари олимпия спортчиларидир.

2022 йилги Осиё ўйинлари Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрдан 8 октябргача бўлиб ўтади. Медаллар 40 спорт тури бўйича берилади.

Қозоғистон 1994 йилдан бери Осиё ўйинларида иштирок этиб келади.

Сўнгги хабарлар