Бугун футзал бўйича Европа чемпионати финали бўлиб ўтади

Қитъа мусобақасининг финал босқичида Россия ва Португалия терма жамоалари куч синашади. 3-ўрин учун Испания ва Украина терма жамоалари кураш олиб боради.
Ярим финалда Россия Украинани, Португалия Испанияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
3-ўрин учун беллашув соат 19.20да бошланиб, финал 22.20га белгиланган. Иккала учрашув ҳам Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, қитъа миқёсидаги турнирда Қозоғистон терма жамоаси «В» гуруҳида баҳс олиб борди. Биринчи ўйинда Словения билан дуранг ўйнади (4:4), кейин Финляндия (6:2) ва Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Натижада у 7 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалда Украинага 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Европа чемпионати 1996 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Шу кунга қадар Испания - 7, Италия - 2, Россия ва Португалия - 1 та мартадан чемпион бўлишган.
Муаллиф: Адилжан Умбет