Бугун футбол бўйича Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи бошланади

NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун футбол бўйича Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи бошланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Биринчи тур ўйинлари 8, 9, 10 июл кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи босқич эса 15, 16, 17 июл кунларига белгиланган.

Бугун, 8 июл куни «Ақсу» ва «Атирау», «Қайсар» ва «Ақжайиқ», «Шахтёр» ва «Туран», «Жетису» ва «Астана» жамоалари тўқнаш келишади.

9 июл куни эса «Қайрат» ва «Ордабаси», «Тараз» ва «Тобол», «Мақтаарал» ва «Ақтўбе» яшил майдонга чиқади.

Қозоғистон кубогининг биринчи босқичига 10 июл куни «Каспий» ва «Қизилжар» жамоалари якун ясайди.

Жамоалар 3-турни 22, 23, 24 июл кунлари, тўртинчи турни 29, 30, 31 июл, бешинчи тур ўйинларини 5, 6, 7 август кунлари ўтказади.

Олтинчи тур ўйинлари 13, 14, 15 август кунлари бўлиб ўтади.

Қуръа натижасига кўра 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган.

Улардан 14 таси олий лигада иштирок этаётган клублар бўлиб, мусобақанинг 3 босқичида ғолибликни қўлга киритган «Қайсар» ва «Жетису» ҳам шулар қаторидан жой олди.

Жамоаларнинг гуруҳларга бўлиниши қуйидагича:

А гуруҳи: «Ақсу», «Атирау», «Қайрат», «Ордабаси»

B гуруҳи: «Қайсар», «Ақжайиқ», «Каспий», «Қизилжар»

C гуруҳи: « «Актўбе», «Мақтаарал», «Тараз», «Тобол»

D гуруҳи: «Шахтёр», «Туран», «Жетису», «Астана».

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар