Бугун футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади
1-11 феврал кунлари бўлиб ўтадиган турнирда олти қитъадан 7 та жамоа ўзаро куч синашади.
Улар орасида «Фламенго» (Бразилия), «Реал Мадрид» (Испания) ҳам бор. «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Видад» (Марокаш), «Сиэтл Саундерс» (АҚШ), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва «Ал-Аҳли» (Миср) жамоалари бор.
Мусобақанинг биринчи кунида «Ал-Аҳли» ва «Окленд Сити» жамоалари тўқнаш келишади.
4 феврал куни эса «Видад» ва «Ал-Ҳилол» ўйнайди, «Сиэтл Саундерс» «Ал-Аҳли» ва «Окленд Сити» ғолиби билан ўйнайди.
7 феврал куни ярим финалда «Фламенго» «Видад» ва «Ал-Ҳилол» ғолиби билан тўқнаш келади, «Реал Мадрид» «Сиэтл Саундерс»/«Ал-Аҳли»/«Окленд Сити» ғолиби билан ўйнайди.
Турнирнинг 3-ўрин учун баҳси ва финали 11 февралга белгиланган.
Барча ўйинлар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Ушбу турнир 2000 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бунгача 11 та жамоа ғалаба қозонган.
Жумладан, Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби – 4, «Барселона» – 3, Бразилиянинг «Коринтианс» ва Германиянинг «Бавария»лари – 2, Англиянинг «Ливерпуль», «Челси», «Манчестер Юнайтед», Бразилянинг «Интернасьонал» «Сан-Паулу», Италиянинг «Милан» ва «Интернационале» жамоалари бир мартадан ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.
Муаллиф: Адилжан Умбет