Бугун Европа чемпионатида қайси жамоалар ўйнайди

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг саккизинчи тури – 21 июнь куни учта ўйин бўлиб ўтади.

футбол
Фото: instagram.com/euro2024

Дастлаб соат 18:00да “Е” гуруҳида Словакия ва Украина терма жамоалари ўйнайди.

Учрашув Дюсселдорфдаги «Меркур Шпиль-Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Икки жамоа бунгача саккиз марта тўқнаш келишган. Украина уч марта, Словакия икки марта ғалаба қозонган, қолганлари дуранг билан якунланган.

Ушбу гуруҳдаги Руминия ва Бельгия учрашуви 22 июн куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, “D” гуруҳидан жой олган Полmша – Австрия учрашуви соат 22.00 гa белгиланган.

Ҳозиргача жамоалар ўн бир ўйинда тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг бештасида Польша, тўрттасида Австрия ғалаба қозонган, қолганларида дуранг қайд этилган.

Учрашув Берлиндаги «Олимпиаштадион» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу гуруҳдаги Нидерландия ва Франция учрашуви соат 00.00 гa белгиланган.

Ҳозиргача жамоалар ўттиз икки марта тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг ўн биттасида Нидерландия, ўн еттитасида Франция ғалаба қозонган, қолганларида дуранг билан кифояланган.

Ўйин Лейпцигдаги «Ред Булл-Арена — Центральштадион» стадионида бўлиб ўтади.

Биринчи турда Франция Австрияни 1:0, Нидерландия Польшани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Франция ва Нидерландия уч очко билан пешқадамлик қилмоқда. Польша ва Австрияда эса очко йўқ.

Барча ўйинлар Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни "В" гуруҳида Испания Италияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "C" гуруҳида Словения ва Сербия, Англия ва Дания 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Сўнгги хабарлар