Бугун Европа чемпионатида қайси жамоалар ўйнайди

футбол
Фото: euro2024 Instagram саҳифаси

ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг иккинчи тури – 15 июнь куни учта ўйин бўлиб ўтади.

Соат 18:00да “А” гуруҳида Венгрия ва Швейцария ўйнайди.

Учрашув «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа шу пайтгача 46 марта тўқнаш келган бўлиб, шундан 30 тасида Венгрия терма жамоаси устунлиги билан якунланган, 5 тасида дуранг қайд этилган, қолганларида эса швейцариялик футболчилар ғалаба қозонган.

Венгрия қитъа миқёсидаги мусобақада бешинчи, Швейцария олтинчи бор иштирок этмоқда.

Испания ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги ўйин соат 22:00га белгиланган. Мухлислар учрашувни «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Ҳозиргача бу икки жамоа 10 марта тўқнаш келишган. Улардан 5 таси Испания терма жамоасининг ғалабаси билан якунланган бўлса, 2 тасида дуранг қайд этилган, қолганларида эса Хорватия устунлик қилган.

Испания бу йил ўнинчи марта қитъа мусобақасининг финал босқичида иштирок этяпти, Хорватия эса еттинчи бор.

Бугунги ўйинлар соат 23:55да бўлиб ўтадиган Италия - Хорватия учрашуви билан якунланади. Ўйин «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Икки жамоа ўртасидаги олдинги 4 учрашувнинг барчасида италиялик футболчилар ғалаба қозонишган.

Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни “А” гуруҳидан жой олган Германия терма жамоаси илк учрашувида Шотландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Сўнгги хабарлар
telegram