Бугун Евро-2024 старт олади

ASTANA. Kazinform – Бугун, 14 июнь куни Германияда футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари бошланади. Тарихдаги 17-қитъа биринчилигининг очилиш ўйинида мезбон Германия Шотландия терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

футбол
Фото: pixabay.com

Германия ва Шотландия расмий ўйинларда ўзаро 2 марта тўқнаш келган ва ҳар икки ўйинда немислар зафар қучган. “A” гуруҳининг иккинчи ўйинида эса Венгрия Швейцария билан куч синашади.

Маълумот учун, Германия-Шотландия ўйини Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади. Евро-2024 баҳслари 14 июлга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар