09:03, 25 Июль 2023 | GMT +6
Бугун Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида ҳаво ҳарорати 45 даражагача қизийди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Бугун Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳрида ҳаво жуда иссиқ бўлиши башорат қилинмоқда, деб хабар беради Кazinform.
«Қазгидромет» марказининг хабар беришича, 25-26 июль кунлари Чимкентда кундузи ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача қизийди. Туркистон вилояти ғарби ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилади.
Ҳудуднинг аксарият ҳудудларида кучли ёнғин хавфи мавжуд.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар хизмати қуёш остида кўп юрмасликни маслаҳат беради.