Бугун бешта ҳудудда қаттиқ иссиқ бўлади - Қазгидромет

Об-ҳаво
Фото: freepik.com

ASTANА. Кazinform – 30 июнь куни республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади.

“Қазгидромет” РДКнинг хабар беришича, фақат республиканинг жануби ва ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Республика бўйлаб момақалдироқ бўлади ва дўл ёғади, шамол кучаяди, жанубда чанг бўрони кузатилади.

Кундузи Абай, Жетису, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Қарағанди, Павлодар, Абай, Жетису вилоятларида, Улитау вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақмола вилоятининг ғарби ва жанубида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Манғистау вилоятининг ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Алмати, Улитов вилоятларида, Манғистау вилояти шимолида, Қостанай вилояти жануби ва ғарбида, Қарағанди вилояти жануби ва шимолида, Абай вилояти жануби ва шимолида, Жетису вилояти шарқида, Атирау вилояти ғарби ва шарқида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар
telegram