Бугун баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари бошланади
Осиё Кубоги 12-24 июл кунлари бўлиб ўтади. Қозоғистонлик баскетболчилар С гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар - Япония, Эрон, Сурия.
Терма жамоа бугун Японияга қарши баҳс олиб боради. 15 июлда Эрон билан, 17 июлда эса Сурия билан учрашади.
Терма жамоа сафида Шаим Қуанов, Владимир Иванов, Вадим Шчербак, Рустам Мирзағалиев, Антон Биков, Роман Марчук, Роберт Пан, Дмитрий Гаврилов, Максим Марчук, Руслан Айтыали, Олег Балашовлар мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Қозоғистонлик баскетболчилар Осиё Кубогида 10-марта иштирок этишмоқда.
Осиё кубоги биринчи марта 1960 йилда ўтказилган. Сариқ қитъа жамоалари учун бу жуда муҳим мусобақа ҳисобланади. Ушбу турнир Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси сифатида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон Жаҳон ўйинларида медаллар сони бўйича 14-ўринни эгаллаган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет