Бугун «Астана» ва «Тобол» жамоалари Конференциялар лигасида жавоб ўйинларини ўтказади

None
Фото: fctobol.kz
ASTANА. Каzinform – Қозоғистоннинг «Астана» ва «Тобол» жамоалари бугун Конференциялар лигасининг плей-офф босқичида жавоб ўйинларини ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пойтахтнинг «Астана» жамоаси Албаниянинг «Партизани» жамоаси билан куч синашади.

Ўйин «Qazaqstan» телеканали орқали Астана вақти билан соат 23.50да жонли эфирда намойиш этилади.

Дастлабки ўйинда қозоғистонликлар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Бош ҳакам туркиялик Абдулкарим Битиген. Унга ҳамюртлари Жейҳун Сесигузел ва Мустафо Савранлар ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам Баҳаттин Шимшек ҳам ўша давлат вакилидир.

Қостанайнинг «Тобол» жамоаси ўз майдонида Чехиянинг «Виктория Пльзень» жамоаси билан куч синашади.

Дастлабки ўйинда қостанайликлар рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувни словениялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Матей Юг майдонда ҳакам бўлса, унга ҳамюртлари Матей Жунич ва Мануэл Видали ёрдам беришади, ўша мамлакат вакили Давид Смаиц ёрдамчи ҳакам вазифасини бажаради.

Ўйин пойтахт вақти билан соат 00.00 да «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram