Бугун Астана куни

Астана
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANA. Kazinform — 6 июль куни Астана аҳолиси шаҳар кунини нишонламоқда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, мамлакат пойтахтини жанубдан марказга кўчириш масаласи кўтарилди. Астана шаҳрини Алматидан Ақмолага кўчириш тўғрисида қарор Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йил 6 июлда қабул қилди.

Астананинг расмий кўчирилиши 1997 йил 10 декабрда бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг ўша пайтдаги Президенти Нурсултон Назарбоевнинг 1998 йил 6 майдаги Фармони билан Ақмола шаҳри номи Астана деб ўзгартирилди.

Янги пойтахтнинг халқаро тақдимоти 1998 йил 10 июнда бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, пойтахтни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда Астана аҳолиси бор-ёғи 290 минг кишини ташкил этган. 2024 йил 1 май ҳолатига шаҳар аҳолиси 1458,1 минг кишини ташкил этди. Аҳолининг табиий ўсиши 2024 йил январь-апрель ойларида 7556 кишига етди. Жорий йил январь-апрель ойларида пойтахтда 9441 нафар чақалоқ дунёга келди.

2019 йил 23 март куни Астана шаҳри номи Нур-Султанга ўзгартирилди. Икки йил ўтиб, 2022 йил 17 сентябрда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан пойтахт “Астана” деб ўзгартирилди.

“Астана куни” ҳар йили давлат миқёсида кенг нишонланади. Жорий йилда пойтахт ҳокимлиги томонидан шаҳар куни муносабати билан 100 га яқин тадбир ташкил этилмоқда.

Сўнгги хабарлар