09:31, 06 Апрель 2024 | GMT +5
Бугун аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
6 апрель куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши, республиканинг ғарбий, жануби, жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши, ғарбий ва жанубий вилоятларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.

Фақат шимолий ва шарқий ҳудудлар антициклон таъсирида қолади, ёғингарчилик кутилмайди.
Қозоғистон Республикасида туман тушиши, шамол кучайиши, жанубий ва жануби-шарқида кучли шамол бўлиши кутилмоқда.