Бугун Ақмола, Қарағанди вилоятларида қор ёғади

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” 31 март куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

об-ҳаво
Фото: Александр Павский/Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб қолади.

“Ёғинғарчилик кутилмоқда, кечаси ёмғир ва қор кўринишида, кундузи ёмғир кўринишида ёғиши кутилмоқда. Ақмола ва Қарағанди вилоятларида кечаси қор ёғади. Алмати ва Жетису вилоятларида кучли ёғинғарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда”, — дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикасининг шимолий, шарқи ва марказида туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Сўнгги хабарлар