Будапештдаги танловда Astana Opera халқаро опера академияси талабалари чиқиш қилади
– Ёшларимиздан умидимиз катта, – дейди Astana Opera халқаро опера академияси бадиий раҳбари, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Тимур Урманчеев. – Янги бошловчи опера хонандалари учун танловларда иштирок этиш тайёргарликнинг мажбурий элементи ҳисобланади, чунки улар асосий нарсага диққатни жамлашга – вокал қобилиятини оширишга, табиий истеъдод ва ўрганиш қобилиятини намоён этишга ёрдам беради ҳамда асосий дунё билан танишиш учун яхши имконият яратади. Айтиш жоизки, академия талабалари орасида аллақачон мазкур танлов лауреати ҳам бор – бу истеъдодли хонандамиз Азат Малик.
Халқаро Ева Мартон танлови Венгриядаги етакчи олий таълим муассасаси Франц Лист мусиқа академияси базасида ўтказилади ва нуфузли жаҳон танловидир. Унинг асосчиси, опера диваси Ева Мартон ёш ижрочиларни топиш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор беради.
Танловнинг финали 10 сентябр куни Венгрия давлат операси оркестри иштирокида бўлиб ўтади.
Astana Opera халқаро опера академияси ёш опера хонандаларига юқори малакали мутахассислардан сабоқ олиб, ўз маҳоратини ошириш имконини берувчи дастур ҳисобланади. Лойиҳа халқаро майдонда ўзини намоён қилган Аstana Opera театри ривожланишининг муҳим, асосий элементига айланиши учун мўлжалланган.