Бу йилги сув тошқинлари 120 минг кишининг ҳаётига таъсир кўрсатди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев Ҳукумат йиғилишида баҳорги сув тошқинларининг асосий оқибатларига тўхталди.
“Бу йилги сув тошқинлари 120 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига таъсир қилди. Давлат уларга барча зарур ёрдамни кўрсатди – уйсиз қолганлар учун эвакуация пунктлари ташкил этилди, 34 мингдан ортиқ кишига 100 БҲМ миқдорида 12,6 миллиард тенге миқдорида бир марталик тўлов берилди. Шунингдек, 21 минг 880 оилага етказилган моддий зарар 150 БҲМ яъни, жами 10 миллиард тенге миқдорида қопланди”, — деди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, сув тошқинларидан жабр кўрган тадбиркорлик вакилларига ёрдам кўрсатилганини эслатди.
“Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига сув тошқинлари оқибатида етказилган мулкий йўқотишлар учун компенсация сифатида тасдиқланган 615 та ариза берувчига 10,2 миллиард тенгедан ортиғи тўланди. Эслатиб ўтамиз, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг харажатларини қоплаш қоидаларини қўллаш муддати 2025 йилнинг апрелига қадар узайтирилади”, — деди Қанат Бозимбаев.