Бу йилги офат пайтида ҳарбийлар мамлакат билан биргаликда кенг кўламли ишларнинг олдинги сафида бўлди – ҚР Бош вазири

Олжас Бектенов
Фото: Үкіметтің баспасөз қызметі

ASTANA. Kazinform - ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Қозоғистон халқини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

“Ҳурматли Қозоғистонликлар! Барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман! Доимо мардлик ва олижаноб руҳнинг ёрқин намунасини кўрсатиб келаётган қудратли армиямиз Ватанимиз мустақиллиги ва яхлитлигининг мустаҳкам кафолатидир. Давлатимиз раҳбари – Олий Бош қўмондон Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг бевосита кўмагида бугун Қуролли Кучларимиз ҳарбий салоҳиятини модернизация қилиш, уларнинг касбий савиясини сифат жиҳатидан юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ватан олдидаги муқаддас бурчига содиқлик кўрсатган қаҳрамонларимиз билан доимо фахрланамиз”, – дейди Олжас Бектенов ўзининг байрамона нутқида.

Унинг сўзларига кўра, бу йилги офатда ҳарбий хизматчилар ҳам юрт билан биргаликда кенг кўламли ишлар бошида бўлган.

Бу борада аскар ва сардорларимизнинг меҳнати беқиёс ҳурматга сазовор.

"Ушбу қутлуғ санада Қуролли Кучларимиз фахрийлари, юрт тинчлигини ҳимоя қилаётган барча ҳарбий хизматчиларга мустаҳкам соғлик, оилаларига файзу барака тилайман. Мустақил юртимизнинг умидлари баланд, пойдевори мустаҳкам бўлсин!” - дейди Ҳукумат раҳбари.

 

Сўнгги хабарлар