08:16, 30 Май 2022 | GMT +6
Бу йилги Канн кинофестивалининг ғолиблари эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 75 Канн кинофестивалининг бош мукофоти Рубен Эстлунднинг «Ғам учбурчаги» фильмига насиб этди. 2017 йилда швед режиссёри «Квадрат» фильми учун «Олтин пальма новдаси» билан тақдирланган эди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Жанубий кореялик актёр Сон Кан-хо япон режиссёри Хирокадзу Корея томонидан суратга олинган «Брокер» фильмидаги иши учун энг яхши актёр деб топилди.
Швед режиссёри Али Аббасининг «Муқаддас ўргимчак» фильмидаги иши учун Эронлик актриса Заҳра Амир-Эброҳимига «Энг яхши аёл роли» мукофотига сазовор бўлди.
«Ғам учбурчаги» – «Титаник»нинг аянчли тақдирини кутаётган ҳашаматли кеманинг энг бой ва нуфузли йўловчиларининг ҳалокатга учраши ҳақидаги сатирик драма.
Фильм - Швеция, Германия, Туркия ва Франциянинг қўшма иши.