21:45, 08 Июль 2022 | GMT +5
Бу йилдан бошлаб биринчи синф ўқувчилари инглиз ва рус алифбосини ўқимайди – ҚР Таълим-маориф вазири
TÚRKİSTAN. Кazinform – Жорий йилдан бошлаб биринчи синф ўқувчилари фақат битта тилда таълим оладилар. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов Туркистон вилояти аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Вазир 1 сентабрдан таълим соҳасига жорий этиладиган янгиликларни қайд этди. Яъни, жорий ўқув йилидан бошлаб қозоқ мактабининг биринчи синфига қатнайдиган болалар фақат қозоқ тилида таълим оладилар.
«Бундан олдин биринчи синф ўқувчиси инглиз алифбосини ўқиши керак эди. Рус тилининг алифбосини ва қозоқ тилининг алифбосини ўрганиш керак эди. 6 ёшли бола учун бу жуда қийин. Боланинг ривожланиши учун она тилини ўрганиш жуда муҳимдир. Биз шундай қарорга келдик. Бу йилдан бошлаб қозоқ тилидаги мактабга борадиган болалар фақат қозоқ тилида ўрганади ва ёзади, – дейди Асхат Аймағамбетов.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев