Бу йил жаҳон иқтисодиётининг ўсиши пасаяди - Халқаро валюта жамғармаси

None
ASTANA. Kazinform – Бир қатор салбий омиллар жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатларининг кутилганидан паст бўлишига олиб келади. Юқори инфляциянинг давом этиши, фоиз ставкаларининг ошиши ва ноаниқлик Халқаро валюта жамғармасини (ХВЖ) жорий йил учун иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтиришга мажбур қилди. Бироқ, ташкилот мутахассислари оптимистик фикр билдирмоқда, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

«Жаҳон иқтисодиёти пандемия ва Украинадаги вазиятдан кейин босқичма-босқич тикланиш йўлида қолмоқда. Қайта очилган Хитой иқтисодиёти тез тикланмоқда. Таъминот тизимидаги узилишлар камаймоқда, энергия ва озиқ-овқат бозоридаги масалалар ечилмоқда», – деди ХВЖ бош иқтисодчиси Пьер-Оливье Гуринша.

ХВЖ сешанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, жорий йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2,8 фоизни, 2024 йилда эса 3 фоизни ташкил этади. Бу январь ойидаги прогноздан 0,1 фоизга паст.

Шунингдек, экспертлар нефть нархи яқин уч йил ичида - бу йил 73 долларгача, 2026 йилда 65 долларгача пасайишини тахмин қилмоқда.

Фото: imef.ru

Сўнгги хабарлар
telegram