Бу йил ватандошлар учун ажратилган квоталар ўтган йилга нисбатан 566 тага кўп

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири буйруғи билан Ватандошлар ва мигрантлар учун 2023 йилда 8 652 кишига ҳудудий квота белгиланди. Бу 2022 йилга нисбатан 566 кишига кўп, деб хабар беради Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, янги тартибдан кўзланган мақсад Ҳукумат томонидан белгиланган ҳудудларда ватандошлар ва мигрантларни мақбул жойлаштиришдан иборат.

2023 йил учун квота қуйидагича:

- ватандошлар учун: Шимолий Қозоғистон вилояти бўйича - 138 киши, Қостанай вилояти бўйича - 150, Абай вилояти бўйича - 196, Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича - 239, Ақмола вилояти бўйича - 270, Павлодар вилояти бўйича - 932 киши;

- мигрантлар учун: Қарағанди вилояти бўйича - 33 киши, Улитау вилояти бўйича - 120, Абай вилояти бўйича - 238, Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича - 305, Қостанай вилояти бўйича - 530, Шимолий Қозоғистон вилояти бўйича – 2 660, Павлодар вилояти бўйича - 2 841 киши.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар
telegram