Бу йил Ўзбекистонда бир қатор қозоқ адибларининг юбилейи нишонланади

ТASHKENT. Кazinform - Жорий йилда Ўзбекистонда қозоқ адибларининг юбилейини нишонлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистондаги қозоқ адабиёти кенгаши йиғилишида маълум қилинди. Бу ҳақда Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар хабар беради.

Ўзбекистон
Фото: Ўзбекистондаги қозоқ адабиёти кенгаши

Учрашувда адабиётга хайрихоҳлар қозоқ адибларининг Ўзбекистонда ўтган йили чоп этилган асарларига эътибор қаратдилар. Ўтган йили ёзувчи, қозоқ-ўзбек адабиёти тадқиқотчиси Қалдибек Сейдановнинг «Көңілдегі көрікті ойлар» китоби, шоир Муқан Раҳманулининг «Жүрегім жыр толғайды» шеърий тўплами нашр этилди.

“2023 йилда Ўзбекистондаги қозоқ адиблари, яъни Қалдибек Сейданов, Лола Жунисқизи, Ақшагул Тўлегенованинг шеърлари ўзбек тилига таржима қилиниб, «Өзбекстан – Отаным менің» шеърий тўпламига киритилди. Буларнинг барчаси амалга оширилган улкан ишлар самарасидир”, – дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори Анаргул Қалдибекова.

Ўзбекистон
Фото: Ўзбекистондаги қозоқ адабиёти кенгаши

 

Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдулла Рустемовнинг “Ҳаёт – муаллим” китоби нашр этилди. Шунингдек, унинг таржимасида Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси академиги, тарихчи олим Ерлан Сидиқовнинг “Шокарим” монографик асари ўзбекзабон китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Шоир, таржимон Сапарбек Иманбеков эса Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Биринчи муҳаббатим” шеърий тўпламини қозоқ тилига таржима қилди.

Ўзбекистондаги Қозоқ адабиёти кенгашининг вакиллари бу йил Ўзбекистонда Жусипбек Аймаутов таваллудининг 135 йиллиги, Бейимбет Майлин, Сакен Сейфуллин ва Илияс Жансугировнинг 130 йиллиги, Бердибек Сўқпақбаев ва Абдижамил Нурпеисовнинг 100 йиллиги нишонланишини маълум қилди. Унда давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар, адабий-маданий тадбирлар ташкил этилади.

Китоблар
Фото: Ўзбекистондаги қозоқ адабиёти кенгаши

 

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар