Бу йил Шарқий Қозоғистон вилоятида 7 та мактаб қурилади

None
ÓSKEMEN. Кazinform – жорий йилда Шарқий Қозоғистон вилоятида 7 та янги мактаб қурилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълумотларига кўра, жорий йилда вилоят ҳудудида уч минг ўринли 7 та янги мактаб қурилади. Ўтган йили 1070 ўринли 4 та мактаб фойдаланишга топширилди.

«2025 йилгача вилоятда 55 миллиард тенгега 7,1 минг ўринли 17 та янги мактаб қуриш режалаштирилган. Улардан 10 таси «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида қурилади.

Ўтган йили 49 та таълим объектида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жорий йилда 26 та мактабни таъмирлаш учун 1 миллиард 100 миллион тенге маблағ ажратилди», – деди вилоят раҳбари Даниал Ахметов.

Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар
telegram