07:52, 29 Июнь 2023 | GMT +5
Бу йил Маккада 1,8 миллион киши Ҳаж зиёратини адо этди
ASTANA. Kazinform – Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати якунланди. Маккадан шарқда жойлашган Мина водийсида шайтонга тош отиш маросими намозхонларнинг сўнгги маросимларидан бири бўлди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Эрталаб минглаб одамлар Иброҳим пайғамбар ҳаётидаги эпизодни такрорлаш учун муқаддас водийга борди. Қуръонда ёзилганидек, пайғамбар ўғлини қурбон қилишга кўндирмоқчи бўлган шайтонни тош билан ҳайдаб юборган.
Кейинроқ жамоат Ал-Ҳаром масжидининг ички ҳовлисидаги Каъбани айланиб чиқди.
Қироллик маъмурияти маълумотига кўра, бу йил Ҳаж зиёратига 1,8 миллион киши келган, уларнинг аксарияти хорижликлардир. Аввалги рекорд пандемиядан олдин бўлган эди: 2019 йилда 2,5 миллион мусулмон Ҳаж даражасини олган.
Бу йил Қозоғистондан Маккага 4000 киши ҳаж зиёратига борди.
MOHAMED ABD EL GHANY/REUTERS
ELIF OZTURK OZGONCU/ANADOLU AGENCY VIA GETTY IMAGES
MOHAMED ABD EL GHANY/REUTERS
EPA