Бу йил қозоғистонлик спортчилар қандай нуфузли мусобақаларда мамлакат шарафини ҳимоя қилади
ASTANА. Кazinform — ҚР Миллий олимпия қўмитаси жорий йилда мамлакат спортчилари иштирок этадиган халқаро мусобақалар рўйхатини эълон қилди.
— Миллий олимпия қўмиталари Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган Олимпия ўйинлари, минтақавий, қитъа ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ўз мамлакатларини тақдим этишда мутлақ ваколатига эга. Қозоғистон МОҚ ўз ваколатлари доирасида Қозоғистон спорт делегацияси иштирокида бўлажак ўйинлар ташкилий қўмитаси ва халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади, — дея қайд этади қўмита.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, бу йил қозоғистонлик спортчилар қуйидаги йирик спорт тадбирларида иштирок этишни режалаштирган:
— 2025 йилги қишки Осиё ўйинлари Хитойнинг Харбин шаҳрида 7—14 февраль кунлари бўлиб ўтади;
— Ноябр/декабрь ойларида Баҳрайнда ўтказилиши кутилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари;
— Ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Ислом бирдамлик ўйинлари;
— Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган биринчи электрон спорт ўйинлари. Бироқ бугунги кунда ташкилотчилар танловнинг шаҳри, ўтказиладиган жойи, санаси ва танлов жараёнини ҳали белгилаб олишмаган.
Бироқ Миллий олимпия қўмитаси юқорида қайд этилган мусобақалар ўтказиладиган сана ва жойлар ташкилотчиларнинг қарорига кўра ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Германияга қарши ўйинда Қозоғистонни олдинга олиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.