Бу йил Қозоғистонга Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германиядан сайёҳлар кўп келди

None
ASTANА. Кazinform – Туркия, АҚШ, Буюк Британия ва Германия фуқаролари январ ойи бошидан Қозоғистонга ташриф буюрган ТОП-10 давлат сайёҳлари қаторига кирди, дея хабар беради Кazinform Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Йил бошидан буён мамлакатга Туркиядан 2,5 мингга яқин, Германиядан 1,4 мингга яқин, АҚШдан 1,4 мингга яқин ва Буюк Британиядан 1,2 мингга яқин фуқаро келган.

Чет эллик сайёҳлар сони бўйича эса кучли ўнликда: Россия – 58,2 мингдан ортиқ сайёҳ, Ўзбекистон – 11,2 мингдан ортиқ, Қирғизистон – 3 мингга яқин, ХХР – 2,3 мингдан ортиқ, Тожикистон – 2,3 мингдан ортиқ сайёҳ.

Ҳиндистондан келган меҳмонларнинг динамикаси сезиларли: тахминан 3 минг киши. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон яқинда Ҳиндистонда туризм бўйича нуфузли мукофотга сазовор бўлган эди.

Алмати кўплаб сайёҳлар - 40 мингга яқин сайёҳлар ташриф буюрадиган энг жозибали жой сифатида етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Астана (22 мингдан ортиқ), Ақтўбе вилояти (4733), Атирау вилояти (4212), Манғистау вилояти (3023), Ғарбий Қозоғистон вилояти (2778), Павлодар вилояти (2719), Шимолий Қозоғистон вилояти (2651), Чимкент шаҳри(2 586) ва Қарағанди вилояти (2 573) эгаллаган.

«Саёҳатчиларнинг асосий қисми Алмати ва Астана меҳмонхоналаридан жой олади. Энг кўп талабга эга 10 та диққатга сазовор жойлар рщйхатига ушбу икки магаполис меҳмонхоналари кирган. Шу билан бирга, йил бошидан буён Қозоғистонда 16654 нафар жисмоний ва 6746 нафар юридик шахс меҳмонларни қабул қилди», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Сўнгги хабарлар
telegram