Бу йил Қозоғистонга келган ватандошлар қайси вилоятларга кўчиб боради

None
ASTANA. Kazinform - Жорий йилда ватандошлар ва мигрантларни қабул қиладиган ҳудудлар аниқланди, деб хабар беради Kazinfom мухбири.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган буйруқ лойиҳасига кўра, жорий йилда ватандошлар мамлакатнинг қуйидаги 8 та ҳудудига жойлаштирилади:

1. Ақмола вилояти;

2. Атирау вилояти;

3. Шарқий Қозоғистон вилояти;

4. Ғарбий Қозоғистон вилояти;

5. Қостанай вилояти;

6. Павлодар вилояти;

7. Шимолий Қозоғистон вилояти;

8. Абай вилояти.

Мигрантларни қуйидаги 8 та ҳудуд қабул қилиши мумкин:

1. Шарқий Қозоғистон вилояти;

2. Қостанай вилояти;

3. Павлодар вилояти;

4. Шимолий Қозоғистон вилояти;

5. Қарағанди вилояти;

6. Ақмола вилояти;

7. Абай вилояти;

8. Улитау вилояти.

Ashyq НҲА порталида эълон қилинган вазирлик буйруғи 21 апрелгача оммавий муҳокама қилинади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram