Бу йил Қозоғистонга қанча давлат ва ҳукумат раҳбари ташриф буюрди

Жорий йилда Қозоғистонга 32 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ташриф буюрди. Бу ҳақда ҚР ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

дипломатия
Фото: Kazinform

“Бу йил биз ташқи сиёсат йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширдик, Қозоғистонда бир қатор йирик халқаро тадбирлар ташкил этилди ва ўтказилди. Қозоғистон Давлат раҳбари, Бош вазири, Ташқи ишлар вазирининг хорижий давлатларга ташрифлари бўлиб ўтди, мамлакатимизга олий мартабали хорижий меҳмонлар келди. Қозоғистонга 32 нафар давлат ва ҳукумат раҳбари, 24 нафар ташқи ишлар вазири ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари расмий ташриф билан келди. Улар орасида Венгрия, Буюк Британия, Италия, Қирғизистон, Люксембург, Македония, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Швейцария, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бор”, - деди Айбек Смадияров брифингда.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу жорий йилда 23 давлатга ташриф буюрган.

Хусусан, Озарбайжон, Беларусь, Бельгия, Венгрия, Қирғизистон, ХХР, САК, Люксембург, Россия, Руминия, Сербия, Шимолий Македония, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда бўлди.

Ўтган йили 34 та халқаро шартнома имзоланди.

Улар орасида 12 та давлатлараро, 15 та ҳукуматлараро, 7 та идоралараро шартномалар мавжуд.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар